Игор Сергеев гол урган ўйинда "Тобол" Қозоғистон чемпионига айланди

Игор Сергеев гол урган ўйинда "Тобол" Қозоғистон чемпионига айланди
Қозоғистон Премьер-лигаси 26-туридан ўрн олган \"Акжайик\" - \"Тобол\" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Костанаяликлар сафида Игор Сергеев 26-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 59-дақиқада Тагиберген орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди.

Ушбу ғалабадан сўнг ҳамюртимиз Игор Сергеев тўп тепаётган \"Тобол\" жамоаси 11 йиллик танаффусдан сўнг яна Қозоғистон чемпионага айланди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.