"Челси" ЕЧЛ сафар ўйинларида 100та гол урган бешинчи жамоа бўлди


Лондоннинг \"Челси\" клуби ЕЧЛ нимчорак финали дастлабки учрашувида сафарда \"ПСЖ\" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади ва ЕЧЛ тарихида сафарда 100та гол урган бешинчи жамоага айланди.
Ўйиннинг 36-дақиқасида Бранислав Иванович томонидан киритилган гол \"Челси\"нинг сафар учрашувларида киритган 100-голи бўлди.
Маълумот ўрнида, бунгача бундай натижага \"Реал\" (163та гол), \"Барселона\" (150та гол), \"Бавария\" (147)та гол ва \"Манчестер Юнайтед\" (124та гол) клублари эришганлар.
Манба: www.std.uz
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













