Элдор Шомуродов Генуяга йўл олди

Элдор Шомуродов Генуяга йўл олди
20 ноябрдан Италияда 13-тур баҳслари старт олди. Биз учун аҳамиятлиси, \"Рома\" бугун \"Женоа\" билан куч синашади.

Ўйин сафарда бўлиб ўтади. Римликлар Элдор Шомуродовнинг собиқ жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан 00:45да бошланади.

\"Рома\" айни пайтда 12 турда 19 очко билан 6-ўринда бормоқда. \"Женоа\" эса шунча ўйинда 9 очко жамғарган ҳолда 17-поғонани банд этган. Элдор Шомуродов 10 учрашувда битта гол урди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.