Луисма Эрнандес: "Икки ҳафта давомида биргина сўз устида ишладик"

Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган \"Металлург\" - \"Турон\" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ўйин ҳақида
- Жуда қийин ўйин бўлди. Мавсум охирида эмоциялар биринчи ўринга чиқади. Бундан ташқари, биз икки ҳафта давомида фақат биргина сўз устида ишладик. Бу ғалаба эди ва биз 3 очко учун интилдик.
- Жамоанинг кейинги ўйинда \"Қизилқум\"ни мағлуб этган ҳолда, Суперлигада қолиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?
- Биз учун охирги финал ўйини қолди. Бу \"Қизилқум\" билан баҳс бўлади. ФИФА кунларидан фойдаланган ҳолда, \"Қизилқум”ни ўрганиб чиқдик. Бу жамоага қарши режамизни ишлаб чиқдик. Сешанба кундан бошлаб тайёргарликка киришамиз.
- Акбар Исматуллаевнинг майдонга тушмаганига сабаб нима эди?
- Унда жароҳат бор.
- Жасур Абдураимов мураббийлик вақтида Камолиддин Тожиев ва Александр Лобановга деярли имконият бермаётганди. Сиз эса уларга ишонч билдирмоқдасиз. Буни қандай изохлайсиз?
- Хабаринглар бор, “Металлург\"ни қийин вазиятда қабул қилиб олдим. Жамоани таҳлил қилиб, уларни асосий таркибда туширдим. Ғалабага эришдик ва бу тўғри эканлиги ойдинлашди.
- Жамоани Суперлигада олиб қолсангиз, сизга қандай рағбат ваъда қилинган?
- Бу ҳақда ўйлаганимиз йўқ. Ҳозир асосий эътиборимизни Суперлигада қолишга қаратганмиз. Вазифани уддаласак, кейин бу ҳақда ўйлашга вақт бўлади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!- Ўйин ҳақида

Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.