Қудратилло Абдуқаҳҳоров профессионал боксда илк мағлубиятга учради

Қудратилло Абдуқаҳҳоров профессионал боксда илк мағлубиятга учради
Профессионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасида (66,6 кг) фаолиятини давом эттираётган боксчимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров (18-0, 10 КО) навбатдаги жанггини ўтказди.

Калифорния штатида жойлашган \"Dignity Health Park\" аренасида якунига етган жангда канадалик Коди Кроулига (19-0, 9КО) қарши рингга кўтарилди.

Тўлиқ 10 раунд давом этган жангда, афсуски, ҳамюртимиз очколар эвазига мағлуб бўлди. Абдуқаҳҳоров иккинчи раундда Кодини нокдаун қилишига қарамай, тажрибали рақиби кейинчалик қайта олди. Ҳакамлар 95-94, 97-92, 98-91 ҳисобларида Коди Кроули ғалабасини қайд этди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.