Бугун чемпионлар лигаси 1/8 финал боқичига қуръа ташланади

Бугун чемпионлар лигаси 1/8 финал боқичига қуръа ташланади
Бугун чемпионлар лигаси 2021/22 йилги мавсум 1/8 финал боқичга қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.
Швейцариянинг Ньон шаҳрида ўтадиган тадбир 16:00 да старт олади.

1-ўрин билан 1/8 финалга чиққан жамоалар:
\"Манчестер Сити\" (Англия)
\"Ливерпуль\" (Англия)
\"Аякс\" (Нидерландия)
\"Реал\" (Испания)
\"Бавария\" (Германия)
\"Манчестер Юнайтед\" (Англия)
\"Лилль\" (Франция)
\"Ювентус\" (Италия)

2-ўрин билан 1/8 финалга чиққан жамоалар:
ПСЖ (Франция)
\"Атлетико\" (Испания)
\"Спортинг\" (Португалия)
\"Интер\" (Италия)
\"Бенфика\" (Португалия)
\"Вильярреал\" (Испания)
\"Зальцбург\" (Австрия)
\"Челси\" (Англия)

Мусобақа форматига кўра, 1/8 финалда ўз гуруҳларида биринчи ўринни эгаллаган жамоалар иккинчи ўриндаги жамоаларга қарши қуръа натижасига кўра плей-офф тизимида баҳс олиб боради. Бир давлат вакиллари ҳамда гуруҳда бир-бирига рақиблик қилган жамоалар ним чорак финалда тўқнаш келмайди.

ЕЧЛ 1/8 финал дастлабки учрашувлар 15-16 ва 22-23 февраль кунлари бўлиб ўтади.

\"Спорт\" телеканали маросимни тўғридан-тўғри трансляция қилишни режалаштиргани ҳақида хабар берди.
Бугун чемпионлар лигаси 1/8 финал боқичига қуръа ташланади
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.