Шевченко “Женоа” мураббийлигидаги илк ғалабасини қўлга киритди

Шевченко “Женоа” мураббийлигидаги илк ғалабасини қўлга киритди
Италия Кубоги 2-раундида “Женоа” ўз майдонида “Салернитана”ни минимал (1:0) ҳисобда енгди.
Учрашувдаги ягона голни 2-тайм ўрталарида ганалик ҳужумчи Калеб Экубан урди.

Шу тариқа, Андрей Шевченко генуяликлар мураббийи сифатида дастлабки ғалабасини қўлга киритди. Бунгача “Женоа” ўтказилган 5 учрашувнинг 4 тасида ютқазиб, бир бор дуранг ўйнаганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.