Даврон Файзиев Ўзбекистон терма жамоасининг ғалабасидан сўнг нималар деди?

Даврон Файзиев Ўзбекистон терма жамоасининг ғалабасидан сўнг нималар деди?
Бугун Ўзбекистон футзал терма жамоаси илк бор Қозоғистонни мағлуб этди. Нур-султонда ташкил этилган ўртоққлик баҳсида вакилларимиз ҳисобда ортда бораётганди, якунда 4:6 ҳисобида зафар қучишди.

Ушбу ғалабадан сўнг ЎФА матбуот хизмати раҳбари ва таниқли шарҳлоқвчи Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида футзалчиларимиз ҳақида фикр билдирди.

- Қозоғистон - Ўзбекистон 4:6. Дастлабки бўлимда терма жамоамиз 0:3 ютқазаётганди. Доимгидек ирода ва кураш, натижада камбэк. Голлардан бирини дарвозабон Равшан Элибоев урганини эътироф этиш керак.

Эслатиб ўтаман, Қозоғистон жаҳон чемпионатида кучли тўртликка кирганди. Қўшниларимиз билан қарама-қаршиликда биринчи ғалаба. Табриклайман, ажойиб жамоа
, - деди Даврон Файзиев.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.