“Рома” таркиби Моуриньо кутган сифатга эга эмас

“Рома”нинг собиқ бош мураббийи Фабио Капелло жамоани бошқараётган Жозе Моуриньони танқид қилишга шошилмасли кераклигини таъкидлади.
- Моуриньога вақт керак. У клуб раҳбариятидан қишда янги трансферларни сўраяптими, демак ҳозирги таркиб у талаб қилаётган сифатларга эга эмас.
Бундан ташқари, мен Моуриньони асосли танқид қилиш учун мавсум охиригача кузатиш керак, деб ҳисоблайман, - деди Фабио Капелло.
“Рома” раҳбарияти Моуриньо олдига жорий мавсум якунларига кўра Чемпионлар лигасига йўлланма олиш ва Конференциялар лигасида ғолиб чиқиш вазифасини қўйган. Ҳозирча, римликлар А Серияда олтинчи ўринда бормоқда. Конференциялар лигасида эса нимчорак финалга йўлланма олган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!- Моуриньога вақт керак. У клуб раҳбариятидан қишда янги трансферларни сўраяптими, демак ҳозирги таркиб у талаб қилаётган сифатларга эга эмас.
Бундан ташқари, мен Моуриньони асосли танқид қилиш учун мавсум охиригача кузатиш керак, деб ҳисоблайман, - деди Фабио Капелло.
“Рома” раҳбарияти Моуриньо олдига жорий мавсум якунларига кўра Чемпионлар лигасига йўлланма олиш ва Конференциялар лигасида ғолиб чиқиш вазифасини қўйган. Ҳозирча, римликлар А Серияда олтинчи ўринда бормоқда. Конференциялар лигасида эса нимчорак финалга йўлланма олган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













