ЎФАда Осиё Кубоги U-23 ташкилий қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

ЎФАда Осиё Кубоги U-23 ташкилий қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Хабарингиз бор, Ўзбекистон сўнгги йилларда Осиё миқёсидаги бир нечта нуфузли турнирларга мезбонлик қилиб келмоқда.

Хусусан, жорий йилда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги ҳам юртимиз майдонларида бўлиб ўтади. Мазкур мусобақага тайёргарлик ишлари давом этмоқда.
ЎФАда Осиё Кубоги U-23 ташкилий қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
ЎФА раҳбарияти бошчилигида мусобақа ташкилий қўмитасининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда яқин вақт ичида турнир ўтказиладиган стадионлар, меҳмонхоналар ва машғулот майдонларининг тайёргарлиги юзасидан фикр алмашилди ҳамда уларни ОФК талабларига мос ҳолатга келтириш вазифаси белгиланди. Шунингдек, барча йўналиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

ЎФА матбуот хизмати.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.