"Энергетик-БГУ" бош мураббийи лавозимини тарк этди ва Ўзбекистонда иш бошлайди

Беларусь чемпионати вакили \"Энергетик-БГУ\" жамоасида мураббий ўзгарди. Шу вақтгача клубда фаолият юритиб келган мутахассис Владимир Белявский лавозимини тарк этди. Бизга етиб келган маълумотларга кўра, Белявский \"Одил Аҳмедов\" футбол академияси (аввалги \"Одил Жуниор\")да бош мураббий сифатида иш фаолиятини бошлайди.
Ушбу мураббий Жасур Яхшибоев, Шаҳбоз Умаров, Илья Шкурин каби футболчиларнинг ривожланиши ва кучли клубларга йўл олишида жонбозлик кўрсатган.
Минскликлар матбуот хизмати мутахассисга миннатдорчилик билдириб, унинг ўрнига Павел Родненок тайинланганини эълон қилди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Ушбу мураббий Жасур Яхшибоев, Шаҳбоз Умаров, Илья Шкурин каби футболчиларнинг ривожланиши ва кучли клубларга йўл олишида жонбозлик кўрсатган.
Минскликлар матбуот хизмати мутахассисга миннатдорчилик билдириб, унинг ўрнига Павел Родненок тайинланганини эълон қилди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













