Луисма Эрнандес: "Йигитлар сўнгги дақиқаларда хурсанд қилишди"

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган \"Насаф\" - \"Металлург\" (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес матбуот анжуманида қатнашди.
\"Жуда ҳам қийин ўйин бўлди. Бу мавсум сафардаги илк баҳсда йигитлар охирги дақиқаларда характер намойиш этишди ва жуда хурсанд қилишди\", - деди Луисма Эрнандес.
- \"Насаф\" ҳақида нима дея оласиз?
- Ўзбекистондаги энг яхши жамоалардан бири деб биламан. Ўз ўйин услуби билан бошқалардан ажралиб туради.
- Ўйиндан олдин қандай натижа кутгандингиз?
- Албатта, қийин ўйин бўлишини билардик. Иккала жамоа ўз ишини профессионал даражада бажарди.
- Ўйин давомида жамоа сардорини алмаштирдингиз. Бунинг сабаби нимада?
- Фозил Мусаев ажойиб футболчи, фақат ўйин давомидаги тактик ўзгаришни амалга оширдик.
- \"Металлург\" ўйин давомида тартибли ҳимояланди, фақат гол ўтказиб юборгач ҳужумга ўтди ва гол уришни уддалади. Нима учун бугун ҳимоявий тактика танланди?
- Чунки қайси жамоага қарши ўйнашимизни билгандик. Рақиб кучли бўлгани учун ҳимояга урғуни қаратдик. Урган голимиз тактик жиҳатдан ажойиб бўлди.
- Учрашувга 7 дақиқа қўшиб берилганига муносабатингиз қандай?
- Мен 5-6 дақиқа қўшиб беради деб ўйлагандим, ўйин давомида жуда кўп тўхталишлар бўлди.
- \"Насаф\"нинг ОЧЛдаги имкониятини қандай баҳолайсиз?
- Ўзбекистон футболини дунёга танитишда \"Насаф\"га омад тилайман.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!\"Жуда ҳам қийин ўйин бўлди. Бу мавсум сафардаги илк баҳсда йигитлар охирги дақиқаларда характер намойиш этишди ва жуда хурсанд қилишди\", - деди Луисма Эрнандес.
- \"Насаф\" ҳақида нима дея оласиз?
- Ўзбекистондаги энг яхши жамоалардан бири деб биламан. Ўз ўйин услуби билан бошқалардан ажралиб туради.
- Ўйиндан олдин қандай натижа кутгандингиз?
- Албатта, қийин ўйин бўлишини билардик. Иккала жамоа ўз ишини профессионал даражада бажарди.
- Ўйин давомида жамоа сардорини алмаштирдингиз. Бунинг сабаби нимада?
- Фозил Мусаев ажойиб футболчи, фақат ўйин давомидаги тактик ўзгаришни амалга оширдик.
- \"Металлург\" ўйин давомида тартибли ҳимояланди, фақат гол ўтказиб юборгач ҳужумга ўтди ва гол уришни уддалади. Нима учун бугун ҳимоявий тактика танланди?
- Чунки қайси жамоага қарши ўйнашимизни билгандик. Рақиб кучли бўлгани учун ҳимояга урғуни қаратдик. Урган голимиз тактик жиҳатдан ажойиб бўлди.
- Учрашувга 7 дақиқа қўшиб берилганига муносабатингиз қандай?
- Мен 5-6 дақиқа қўшиб беради деб ўйлагандим, ўйин давомида жуда кўп тўхталишлар бўлди.
- \"Насаф\"нинг ОЧЛдаги имкониятини қандай баҳолайсиз?
- Ўзбекистон футболини дунёга танитишда \"Насаф\"га омад тилайман.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













