"Атлетико" устози "Манчестер Сити"га қарши ўйиндан олдин зўр гапларни гапирди

Мадриднинг \"Атлетико\" клуби бош мураббийи Диего Симеоне УЕФА Чемпионлар лигаси 1/4 финали доирасида \"Манчестер Сити\"га қарши бўлиб ўтадиган жавоб ўйини олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
\"Биз қўллаётган тактикамиздан узоқлашмоқчи эмасмиз. Имкониятларни топиб, вазиятлар яратишимиз керак. Умид қиламанки, биз яхшироқ ўйнаймиз, ҳимоядан ҳужумга тезроқ ўтамиз ва мавжуд қарши ҳужумлардан яхшироқ фойдаланамиз.
Футболчилар бу кечани ажойиб ўтказишади деган умиддаман. Бизда жуда катта мотивация бор ва бу каби ўйинларда ҳамма нарса бўлиши мумкин”, — деди аргентиналик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, биринчи учрашувда “шаҳарликлар” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Жавоб ўйини эртага, 13 апрель куни бўлиб ўтади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!\"Биз қўллаётган тактикамиздан узоқлашмоқчи эмасмиз. Имкониятларни топиб, вазиятлар яратишимиз керак. Умид қиламанки, биз яхшироқ ўйнаймиз, ҳимоядан ҳужумга тезроқ ўтамиз ва мавжуд қарши ҳужумлардан яхшироқ фойдаланамиз.
Футболчилар бу кечани ажойиб ўтказишади деган умиддаман. Бизда жуда катта мотивация бор ва бу каби ўйинларда ҳамма нарса бўлиши мумкин”, — деди аргентиналик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, биринчи учрашувда “шаҳарликлар” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Жавоб ўйини эртага, 13 апрель куни бўлиб ўтади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













