ОЧЛ. 7 та гол урилган баҳсдан сўнг "Ал-Садд" "Насаф" билан тенглашиб олди

ОЧЛ. 7 та гол урилган баҳсдан сўнг "Ал-Садд" "Насаф" билан тенглашиб олди
Осиё чемпионлар лигаси 3-туридан ўрин олган \"Ал-Садд\" - \"Ал-Веҳдат\" учрашуви ниҳоясига етди. Ушбу баҳсда мезбонлар 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Қатарликлар сафида голлар Афиф, Айю, Табата, Касорла ва Ал-Байяти ҳисобига ёзиб қўйилди. Иорданияликларнинг икки голига Самир ва Анас муаллифлик қилди.

Шу тариқа, \"Ал-Садд\"нинг очколари сони 4 тага етди. \"Ал-Веҳдат\" ҳисобида ҳам 1 очко мавжуд.

\"Ал Садд\" (Қатар) - \"Ал Виҳдат\" (Иордания) 5:2
Голлар
: Акром Афиф (23-пен, 061), Аҳмад Самир (42, 1:1), Муҳаммад Анас (44, 1:2), Санти Касорла (58, 2:2), Андре Айю (62, 3:2), Родриго Табата (72, 4:2), Муҳаммад ал-Баяти (90+3, 5:2).
\"Ал Садд\": Саад ал-Шиб, Баулем Хухи (Тариқ Салмон, 81), Абдулкарим Ҳассан, Педро Коррея, Санти Касорла (Муҳаммад ал-Баяти, 87), Гильерме, Али Асадалла (Родриго Табата, 59), Жунг Во-Йонг, Андре Айю, Ҳассан ал-Ҳайдос (Мусаб Ходир, 87), Акром Афиф (Юсуф Абдурисаг, 87).
\"Ал Виҳдат\": Аҳмад Абдул Саттор, Монтер Абу Амара (Малик Муҳаммад Аллан, 89), Тариқ Хаттоб, Муҳаннад Ҳайруллаҳ, Ферас Шилбая (Омар ал-Манасраҳ, 70), Муҳаммад Абу Ҳашиҳ, Аҳмад Самир, Аҳмад Ҳайкал (Фади Авад, 46), Кларенс Битанг, Муҳаммад Анас (Ҳолид Ассам, 70), Анас ал-Авадат.
Огоҳлантириш: Муҳаммад Абу Ҳашиҳ (17), Аҳмад Самир (57), Саад ал-Шиб (80), Педро Коррея (87).
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.