Дунёдаги илк водородли поездлар Германияда йўлга қўйилди

Фото: Alstom
Германиянинг Қуйи Саксония федерал ерида дунёда биринчи бўлиб тўлиқ водородли поездлар ҳаракатланадиган темир йўл лойиҳаси амалга оширилди. CNN ёзишича, 24 август куни 5 та Coradia iLint поезди йўналишга чиқди, йил охиригача уларнинг сони 14 тага етказилиб, дизелда юрувчи поездларнинг ўрнини тўлиқ эгаллайди.
Водородли поездларнинг асосий афзаллиги — ҳавога зарарли чиқиндилар ажратмайди. Бундан ташқари, 1 килограмм водород ёнилғиси 4,5 килограмм дизел ёнилғисининг ўрнини босади.
Франциянинг Alstom компанияси ишлаб чиқарган Coradia iLint водородли поездлари шовқини пастлиги билан ҳам ажралиб туради. Энг юқори тезлиги — 140 км/соат.
Лойиҳа қиймати — 93 млн евро. Бунинг ичига водородли ёнилғи қуйиш станцияси ҳам кирган.
Бугунги кунда Германия темир йўлларида жами 4 000 та дизелли поезд ҳаракатланмоқда. Водородли Coradia iLint поездлари Австрия, Нидерландия, Швеция ва Польшада ҳам синовдан ўтказилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Германиянинг Қуйи Саксония федерал ерида дунёда биринчи бўлиб тўлиқ водородли поездлар ҳаракатланадиган темир йўл лойиҳаси амалга оширилди. CNN ёзишича, 24 август куни 5 та Coradia iLint поезди йўналишга чиқди, йил охиригача уларнинг сони 14 тага етказилиб, дизелда юрувчи поездларнинг ўрнини тўлиқ эгаллайди.
Водородли поездларнинг асосий афзаллиги — ҳавога зарарли чиқиндилар ажратмайди. Бундан ташқари, 1 килограмм водород ёнилғиси 4,5 килограмм дизел ёнилғисининг ўрнини босади.
Франциянинг Alstom компанияси ишлаб чиқарган Coradia iLint водородли поездлари шовқини пастлиги билан ҳам ажралиб туради. Энг юқори тезлиги — 140 км/соат.
Лойиҳа қиймати — 93 млн евро. Бунинг ичига водородли ёнилғи қуйиш станцияси ҳам кирган.
Бугунги кунда Германия темир йўлларида жами 4 000 та дизелли поезд ҳаракатланмоқда. Водородли Coradia iLint поездлари Австрия, Нидерландия, Швеция ва Польшада ҳам синовдан ўтказилган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













