"Beeline" Жанубий ҳудудий филиали 9 ёшда


Beeline Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳудудларида хизмат кўрсатувчи Жанубий ҳудудий филиалнинг (ЖҲФ) 9 йиллик фаолияти якунларини сарҳисоб қилмоқда.
2007 йилда филиал ишга тушган пайтдан бери 3G тармоғи ўнлаб аҳоли пунктлари ва туман марказларида ишга туширилди , абонентлар сони эса бир неча баробарга ўсди.
”Шу йиллар давомида абонентларимизни қулай хизмат кўрсатиш билан таъминлаш учун улкан ишлар амалга оширилди, — дейди Унител ЖҲФ директори Улуғбек Аҳмедов. – Биз икки вилоятнинг миллионлаб аҳолисининг нафақат ишончи оқлашга, балки ҳақиқатдан ҳам халқ оператори бўлишга интиламиз”.
Жанубда корпоратив йўналиш ҳам тез ривожланмоқда: “Шўртоннефтегаз” АК, “Мубарек нефнегаз”, Муборак газни қайта ишлаш заводи каби энг йирик ҳудудий компаниялар Beeline Business фойдасига ўз танловларини амалга оширдилар.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













