YouTube`да ўчириб бўлмайдиган реклама пайдо бўлади


YouTube видеохостинг хизмати маъмурияти рекламанинг янги кўринишини синовдан ўтказмоқда. Бу ҳақда \"Gazeta.ru\"га асосланиб \"Darakchi.uz\" хабар берди.
YouTube`нинг мобиль талқинида ўчириб ва ўтказиб юбориб бўлмайдиган 6 сонияли реклама пайдо бўлади.
Bumper деб номланган янги реклама мобиль телефонларда видеоролик бошига жойлаштирилади ва бундай рекламалар ёшлар аудияториясига мўлжалланади. Видеохостинг хизматидаги анъанавий рекламалар эса ўз жойида қолади, уларни 5 сония томоша қилгандан сўнг ўтказиб юбориш мумкин бўлади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













