WhatsApp компьютер дастурини тақдим этди


WhatsApp компанияси ўз компьютер дастурини тақдим этди. Бу ҳақда корпоратив блог орқали хабар қилинди, деб ёзмоқда \"Дарё\" нашри.
«WhatsApp Web сингари, бизнинг компьютер дастуримиз ҳам телефонингизга ўрнатилган дастурнинг давомидир: у мобил қурилмангиздаги суҳбат ва хабарларни айнан акс эттиради», — дейилади хабарномада.
Янги компьютер дастури Windows 8+ ва Mac OS 10.9+ тизимларига мослаштирилган. У ҳар бир фойдаланувчининг мобил қурилмасидаги дастур билан синхрон равишда ишлайди.
Даструрни қуйидаги саҳифадан юклаб олишингиз мумкин.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.












