Эрон янги Mohajer-10 дронини тақдим этди (видео)

Эрон янги Mohajer-10 дронини тақдим этди (видео)
\"\"
Фото: IRNA

Эрон Мудофаа саноати куни муносабати билан янги Mohajer-10 дрони намойиш қилинди. Бу ҳақда Mehr News Agency хабар берди.

7 километрдан ортиқ баландликда ва 2000 километр масофада 24 соат узлуксиз парвоз қила оладиган Mohajer-10 дрони Эрон президенти Иброҳим Раисий иштирокида тақдим этилди. Раисий мамлакат мудофаа саноатининг сўнгги ютуқлари акс этган кўргазмага ташриф буюрди.

Mohajer-10 дронининг максимал ёнилғи сиғими 450 литр, юкининг максимал оғирлиги эса 300 килограмм.

Дроннинг максимал тезлиги соатига 210 километрни ташкил этади, у барча турдаги ўқ-дорилар ва бомбаларни олиб юриши мумкин, шунингдек, электрон уруш ва разведка тизимлари билан жиҳозланган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.