Таиландда дунёдаги энг йирик электромотоцикл яратилди

Таиландда дунёдаги энг йирик электромотоцикл яратилди
Фото: Europaplus
Бангкокда бўлиб ўтган 45-халқаро автосалонда Таиланднинг Smartech компанияси томонидан Felo TOOZ электромотоциклининг намунаси намойиш этилди.

Фестивалда мазкур гаджет дунёдаги энг катта ва тезюрар мотоцикл эканлиги таъкидланди. У 201 км/соат тезликка бир неча сонияларда чиқа олади.
Таиландда дунёдаги энг йирик электромотоцикл яратилди
Фото: Newatlas
Felo TOOZ’га ўрнатилган 35 кВт/соат қувватли аккумулятор 720 километргача масофа учун қувват захирасини таъминлайди. Унинг батареяси тез зарядлаш функциясига эга: атиги 20 дақиқада электромотоцикл зарядини 20 дан 80 фоизгача тўлдириши мумкин.
Таиландда дунёдаги энг йирик электромотоцикл яратилди
Фото: Newatlas
Felo TOOZ ёрдамида барча турдаги қурилмалар ва электр жиҳозларининг аккумуляторларини зарядлаш мумкин. Унинг қуввати ҳатто бутун бошли хонадонни энергия билан таъминлашга етади.
Таиландда дунёдаги энг йирик электромотоцикл яратилди
Фото: Newatlas
Шунингдек, электромотоциклнинг бой техник таркиби шиналар босими ва тормозлашни мустақил назорат қилиш имконини беради. Мотоциклда 360 даража кенгликда суратга олувчи махсус камералар тизими ҳам ўрнатилган.

Лойиҳа ташкилотчилари мазкур мотоциклни ишлаб чиқариш масаласи ва унинг нархлари бўйича маълумотларни кейинроқ ошкор қилишга ваъда берган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.