Хитойда янги твердотел аккумулятор ишлаб чиқарилди

Хитойда янги твердотел аккумулятор ишлаб чиқарилди
Хитойнинг технологик саҳнасида янги ютуқ қайд этилди — Dejia Energy компанияси ўзининг инновацион твердотел аккумуляторларини оммавий ишлаб чиқаришни Куншан шаҳридаги тақдимот маросимида бошлади, деб pepelac.news хабар берди.

Бу батареялар 3 дақиқада тўлиқ қувват олиш, −40°C гача бўлган ҳароратда 90%дан ортиқ сиғимни сақлаб қолиш ва юқори хавфсизлик каби хусусиятларга эга.

Таъкидлаш керакки, компания намойиш мақсадида батареяни иккига бўлди ва у ёнмади — бу унинг хавфсизлиги юқори даражада эканини кўрсатади.

Бундай аккумуляторлар робототехника, кам қувватли иқтисодий тизимлар ва пилотсиз транспорт воситаларида қўлланилиши кутилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.