Nubia кучли экранли ўйин планшетини тақдим этди

Nubia кучли экранли ўйин планшетини тақдим этди
Nubia компанияси Хитойда янги кучли планшети — Nubia Tablet Pro’ни тақдим этди, деб хабар берди pepelac.news. Янги қурилма нафақат нархи билан, балки техник имкониятлари билан ҳам диққатни тортмоқда — унинг бошланғич нархи 2 799 юан ёки тахминан 32 миллион сўм.

Планшет 10,9 дюймли LCD экранга эга бўлиб, 2.8K ҳал этиш ва 144 Гц янгиланиш тезлиги билан жиҳозланган. Унда флагман даражасидаги Snapdragon 8 Gen 3 процессори ва 8, 12 ёки 16 ГБ LPDDR5 тезкор хотира, ҳамда 1 ТБгача бўлган UFS 4.0 доимий хотира бор.

AnTuTu тестларида планшет 2,32 миллион балл тўплаган. 10 100 мА/соатли аккумулятор 66 Вт тез зарядлашни қўллаб-қувватлайди. Қурилма корпуси металлдан тайёрланган, қалинлиги 7,3 мм ва оғирлиги 525 грамм.

Мультимедиа учун 4 та динамик, DTS:X ва AI-функциялар мавжуд. 6 майдан Хитойда тўрт хил конфигурацияда ва 1,3 мм клавишли клавиатура билан сотувга чиқади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.