Samsung даромади 2016 йил IV чорагида 50 фоизга ортди


Жанубий Кореянинг Samsung Electronics компанияси ўтган йилнинг 4-чорагида 7,93 миллиард АҚШ доллари миқдорида операцион даромад олди. Бу 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 50,11 фоизга кўпроқ, дейилади Кун.уз сайти хабарида.
Ундаги маълумотларга кўра, 2016 йилнинг октябрь-декабрь ойларида савдолар ҳажми 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 0,03 фоизга ошган ҳамда 46,4 миллиард долларни ташкил қилган. Хабар қилинишича, Samsung Electronics’нинг 2016 йилдаги операцион даромади 25,42 миллиард долларга етиб, йиллик нисбатда 10,7 фоизга ортди.
Корпорацияда операцион даромаднинг кўпайишини DRAM ва NAND хотира микросхемалари, шунингдек, Galaxy S7 ҳамда S7 Edge смартфонларининг кўплаб сотилиши билан боғлашган. Шу билан бир қаторда, Galaxy Note 7 ускунасининг оммавий равишда қайтариб олиниши туфайли келган зарар миқдори даромадга сезиларли таъсир кўрсатмади, таъкидланади хабарда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













