Москвада Wi-Fi билан жиҳозланган илк автобус бекати пайдо бўлди

Москвада Wi-Fi билан жиҳозланган илк автобус бекати пайдо бўлди
Москвада Wi-Fi билан жиҳозланган илк автобус бекати пайдо бўлди

Москвада Садовая ҳалқа йўлида шаҳардаги илк Wi-Fi билан жиҳозланган автобус бекати пайдо бўлди. Бу ҳақда “М24” нашри\'га асосланиб “Kun.uz” хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бир сессиянинг давомийлиги 15 дақиқани ташкил қилади. Ушбу вақт ўтгандан кейин интернет билан 2 соат давомида фойдаланиш мумкин бўлмайди.

“Транспорт департаменти таклифи билан ерусти транспорти бекатининг янги форматини синовдан ўтказиш лойиҳасини амалга оширишда иштирок этдик”, деб айтмоқда Wi-Fi хизматини тақдим қилган “МаксимаТелеком” компаниясининг вакили.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.