SpaceX компаниясининг Dragon кемаси олтинчи марта ХКСга йўл олди

SpaceX компанияси NASA билан ҳамкорликдаги КRS-34 миссияси доирасида янги Dragon юк кемасини Халқаро космик станцияга (ХКС) муваффақиятли учирди. Флорида штатидаги Капе Канаверал космик базасидан амалга оширилган парвоз аввалига ноқулай об-ҳаво шароити туфайли уч кунга кечиктирилганди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Кема станцияга тахминан 3 тонна фойдали юк, жумладан, озиқ-овқат захиралари, илмий ускуналар ва турли тадқиқот материалларини етказиб бермоқда. Олимлар космосда суяк тўқималарининг ҳолати, эритроцитлар ва талоқ фаолиятидаги ўзгаришларни ўрганишни режалаштирмоқда.
Ушбу парвоз Dragon юк кемаси учун рекорд даражадаги олтинчи сафар бўлди. Falcon 9 ракетасининг биринчи поғонаси муваффақиятли тарзда Ерга қайтиб қўнди, кема эса 17-май куни Ҳармонй модулига автоматик тарзда туташиши кутилмоқда.
Dragon бошқа юк кемаларидан фарқли ўлароқ, Ер атмосферасида ёниб кетмайди ва миссия якунида илмий натижалар билан бирга ортга қайтиш қобилиятига эга. Бошқа рақобатчи кемалар, масалан, Россиянинг Proгресс ёки Northrop Grumman компаниясининг Кйгнус кемалари атмосферага кирганда бутунлай ёниб кетади.













