Snapdragon 835 чипига эга навбатдаги илғор смартфон тақдим қилинди

Snapdragon 835 чипига эга навбатдаги илғор смартфон тақдим қилинди
Тайванлик гаджетлар ишлаб чиқарувчиси ASUS бренди Zenfone 4 смартфонлари туркумини ASUS Zenfone 4 Pro флагмани билан бойитди.

ASUS Zenfone 4 Pro 5.5 дюймли FHD, Super AMOLED матрицали экранга эга бўлган. Девайсда Qualcomm\'нинг 64 битли ҳамда 8 ядроли инновацион Snapdragon 835 процессори ўрнатилгани, шунингдек график-тасвирни Adreno 540 видео-картаси қайта ишлаши унинг ўзига хос жиҳатлари сирасига киради.
Snapdragon 835 чипига эга навбатдаги илғор смартфон тақдим қилинди
ASUS Zenfone 4 Pro 6 гигабайтгача тезкор, шунингдек 128 гигабайтгача сиғимли доимий хотирага, 3,600 мА соат сиғимли батареяга эга бўлади.
Snapdragon 835 чипига эга навбатдаги илғор смартфон тақдим қилинди
Янги смартфоннинг бош камераси учун 12 МП + 16 МП сенсорлар танланган. Уларнинг оптик линза ҳажми f/1.7 га тенг. Камерада оптик барқарорлаштириш, оптик яқинлаштириш функциялари мавжуд. Селфилар учун эса 8 мегапикселли камера масъул.
Snapdragon 835 чипига эга навбатдаги илғор смартфон тақдим қилинди
Яна бир ўзига хос жиҳати -- ASUS Zenfone 4 Pro Android 7.1.1 Nougat операцион тизимининг ўзлаштирилган ZenUI 4.0 талқинида ишлайди.

ASUS Zenfone 4 Pro алоқанинг WiFi, 3G, LTE, Bluetooth, GPS, A GPS, GLONASS тармоқларини қўллаб-қувватлайди.

Гаджет сентябрдан 599 АҚШ доллари баҳосида сотувга чиқарилади.
Snapdragon 835 чипига эга навбатдаги илғор смартфон тақдим қилинди
Шунингдек, компания ZenFone 4 смартфонини ҳам тақдим қилган. ZenFone 4 ҳам 5,5 дюймли Full HD (1920 х 1080 пикселли) дисплейга эга бўлган. Фақат бу смартфонда IPS+ матрицаси татбиқ қилинган.
ZenFone 4 қўш камерали бўлиб, бош камера 12 мегапикселли Sony IMX362 ҳамда 8 мегапикселли кенг бурчак остида сурат олувчи ёрдамчи сенсорга эга бўлган. Олд камерага 8 мегапикселли сенсор танланган.

Аппарат таъминоти учун талқинига кўра Qualcomm Snapdragon 660 ёки Snapdragon 630 чиплари, шунингдек 6 ГБ ёки 4 ГБ сиғимли тезкор хотира ўрнатилган.

ZenFone 4 аккумуляторининг сиғими 3300 мА соат. Смартфон алоқанинг 4G LTE Cat 12, Wi-Fi (802.11ac), NFC стандартларини қўллаб-қувватлайди.

Смартфон $399 доллардан сотувга чиқарилади.

Манба: Terabayt.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.