Хитойда iPhone 7 Plus'нинг қиёфадоши сотувга чиқмоқда

Хитойда iPhone 7 Plus'нинг қиёфадоши сотувга чиқмоқда
Coolpad компанияси сўнгги ойларда янгидан-янги смартфон моделларини эълон қилиш билан банд. Яқинда тақдим қилинган Cool M7 смартфони хитойликларнинг iPhone 7 Plus флагманига нисбатан юқори қизиқишининг намунасидир. Боиси, смартфондаги бир сенсорли бош камерани ҳисобга олмаганда, бу иккала смартфонлар гўё эгизакларга ўхшайди, деб ёзади «Terabayt» нашри.
Хитойда iPhone 7 Plus'нинг қиёфадоши сотувга чиқмоқда
Cool M7 металл корпусли бўлиб, унинг қалинлиги 6,9 мм. Смартфон 5,5 дюймли FullHD дисплейга эга. Экран усти 2.5D шаклидаги шиша билан қопланган. Девайсда Snapdragon 625 чипсети, 4 Гб тезкор ҳамда 64 Гб доимий ички хотирадан фойдаланилган.
Хитойда iPhone 7 Plus'нинг қиёфадоши сотувга чиқмоқда
Cool M7\'нинг олд камераси 13 мегапикселли ва кенг бурчакли. Унинг ёруғлик ўтказувчи оптик линзаси бир оз кичик -- f/2.2. Бош камера учун Sony IMX362 сенсори танланган. У 12 Мп ҳамда оптик линза ҳажми -- f/1.8.

Cool M7 корпусида USB Type-C порти, тезкор қувват олувчи 3200 мА соат электр токи сиғимига эга аккумулятор, биометрик датчик ўрнатилган. Смартфон Wi-Fi, GPS тармоқларини ҳам қўллаб-қувватлайди ва Android 7.0 Nougat платформасида ишлайди.

Cool M7 гаджети 26 августдан $404 доллардан сотувга чиқарилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.