Nokia 19 октябрь куни янги смартфонини тақдим этади

Nokia 19 октябрь куни янги смартфонини тақдим этади
Nokia смартфонларини чиқарувчи HMD компанияси 19 октябрь куни ўтказиладиган тадбир ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда «Hi-tech.mail.ru»га таяниб «Дарё» хабар беради.

Хитойда бўлиб ўтадиган тақдимотда айнан қандай қурилма намойиш этилиши маълум эмас, аммо у маҳаллий йирик чакана савдо компанияси орқали сотувга чиқарилади.

Бу Nokia 8 нинг катта ҳажмдаги хотирали янги модификацияси ёки бутунлай янги қурилма бўлиши мумкин.

Аввалроқ компания Nokia 9, Nokia 7 ва Nokia 2 каби учта смартфонни чиқаришга тайёрланаётгани, улар шу йил ёки келаси йили тақдим этилиши маълум қилинган эди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.