Америкаликлар SpaceX ракетасини НУЖ деб ўйлашди

Америкаликлар SpaceX ракетасини НУЖ деб ўйлашди
Калифорния штати қутқарув хизмати SpaceX’нинг Falcon 9 ракетаси фазога учирилгандан кейин “ўзга сайёраликлар” ҳақида бир нечта қўнғироқ олган. Бу ҳақда «The Daily Mail»га таяниб «Кун.уз» хабар бермоқда.

Шунга ўхшаш қўнғироқлар маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари ва телеканалларга келиб тушган.

Ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар осмондан нима учиб ўтгани юзасидан турли тахминлар билдиришган. Улардан кўпчилиги ҳазил қилиб, бу ўзга сайёраликлар ёки Санта-Клаус эканини айтишган.

Осмондаги бу объект Falcon 9 ракетаси экани маълум бўлгандан кейин Илон Маск ўзга сайёраликлар ҳақидаги тахминларга “қўшилган”. “Шимолий кореялик ўзга сайёраликларнинг атом номаълум учар жисми”, деб ёзган Маск твиттерда ракета учирилиши видеосига изоҳда.

Falcon 9 ракетиаси 10 та сунъий йўлдош билан бирга 23 декабрда Ванденберг космодромидан фазога учирилди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.