«Telegram»да янгилик! Энди изоҳлар қолдиришингиз мумкин

«Telegram»да янгилик! Энди изоҳлар қолдиришингиз мумкин
«Telegram» каналларда изоҳлар қолдириш функциясини ишга туширди. Бу ҳақда мессенжер асосчиси Павел Дуров ўз телеграм-каналида хабар берди.

«Биз бугундан каналларга изоҳлар қолдириш функциясини қўшдик. «Telegram»ни янгилагандан кейин сиз айрим каналларга, жумладан, ушбу каналга ҳам изоҳ қолдира оласиз», — деди Дуров.

Дуровнинг таъкидлашича, изоҳлар гуруҳли чатларга ўхшайди, яъни барча изоҳлар муайян каналга бириктирилган бўлади. Изоҳ берувчилар ўз овозли хабарлари ёки GIF-суратларини қолдириши мумкин, каналлар администраторлари эса маълум бир чекловларни белгилаш имкониятига эга.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.