«Samsung» икки хил янги арзон смартфонини тақдим этди

«Samsung» икки хил янги арзон смартфонини тақдим этди
Фото: «GSMArena»
«Samsung» компанияси 4 март куни янги моделдаги арзон смартфонлари — Galaxy M23 ва M33 ни тақдим этди.

Техник хусусиятлари жуда яқин ҳар икки смартфонга 6,6 дюймли TFT-дисплейлар (1080p) ўрнатилган, камералари: 50 МП — асосий, 8 МП — кенг бурчакли, 2 МП — чуқурлик узатгичли.

Galaxy M33нинг батареяси сиғимлироқ — 6000 мАс, шунингдек қўшимча 2 МП макрокамераси ва оператив хотираси каттароқлиги билан ажралиб туради.

Galaxy M23 батареяси — 5000 мАс, хотираси — 4/128 ГБ.

Смартфонларнинг ташқи дизайни фарқланади, буни камераларининг жойлашувидан ҳам билиш мумкин. Тўрт камералиси — Galaxy M33.

Ҳозирча смартфонларнинг нархи ва қачон сотувга чиқарилиши эълон қилинмаган. Ҳар иккиси компаниянинг «бюджет смартфонлари» тоифасига киритилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.