Биз нега кўп ҳиқичоқ тутамиз ва унинг асосий сабаблари

Биз нега кўп ҳиқичоқ тутамиз ва унинг асосий сабаблари

Ҳар бир инсон ҳаётида ҳиқичоқ ҳолатига дуч келган. Айрим ҳолларда у қисқа муддатли ва безарар кўринади, аммо у турли омиллар таъсирида пайдо бўлиши мумкин.

Ҳиқичоққа олиб келувчи асосий сабаблар қуйидагилар:

— Сигарета ва спиртли ичимликларни ортиқча миқдорда истеъмол қилиш;

— Газланган ичимликлар ва ўта аччиқ овқатларни қабул қилиш;

— Жуда тез овқатланиш;

— Ортиқча кулгу ёки баланд овозда гапириш;

— Шишадаги ичимликларни тўғридан-тўғри ичиш;

— Жуда кўп ҳаво ютиш;

— Жуда иссиқ ёки жуда совуқ суйуқликларни қабул қилиш;

— Стресс ва турли ҳиссий муаммолар.

Қисқа муддатли ҳиқичоқдан қутулиш усуллари эса турлича:

— Бир чoй қошиқ қанд ёки асални ютиб юбориш;

— Оч қоринга бир неча дон чинак (гвоздика) чайнаш;

— Нафасни 10 сония ушлаб туриш ва кейин аста-секин нафас олиш;

— Тиззаларингизни кўкрагингизга тортиб, қўлларингиз билан қучоқлаб, бир неча дақиқа шу ҳолатда туриш;

— Қулоқларни бармоқ билан ёпиб, сомонча орқали сув ичиш;

— Стулда ўтириб, қўллардан фойдаланмасдан сув ичишга уриниш;

— Бир чoй қошиқ тузни ютиб, кейин оз миқдорда сув ичиш (бунда хотиржам бўлиш керак);

— Ҳиқичоқларингизнинг давомийлигини кузатиш ва унинг олдидан йўталиш;

— Ҳиқичоқни жиддий қабул қилмай, бироз кутиш (баъзи ҳолларда у ўзи йўқолади);

— Қоғоз пакетда нафас олиш ва чиқариш;

— Тезда бир стакан муздек сув ичиш;

— Лимон шарбати қабул қилиш;

— Шифокор тавсияси билан бўйиндаги каротид венани массаж қилиш.

Мутахассислар таъкидлайдиларки, ҳиқичоқ қисқа муддатли бўлса, хавотирли ҳолат эмас. Аммо у узоқ давом этса, шифокор кўригидан ўтиш зарур. Чунки узоққа чўзилган ҳиқичоқ баъзан бошқа касалликларнинг белгиси бўлиши мумкин.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.