Дунё бўйича руҳий саломатлик оғир аҳволда

Дунё бўйича руҳий саломатлик оғир аҳволда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, бугунги кунда 1 миллиарддан ортиқ инсон турли хил руҳий муаммолардан азият чекмоқда.

Ташкилотнинг ҳисоботида қайд этилишича, энг кўп учрайдиган касалликлар қаторига ташвиш ва депрессия киради. Статистикага кўра, аёллар эркакларга қараганда руҳий хасталикларга тез-тез дуч келишади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, руҳий саломатлик билан боғлиқ муаммоларнинг кенг тарқалиши кўплаб мамлакатларнинг иқтисодий ривожланишига салбий таъсир кўрсатмоқда. Фақатгина ташвиш ва депрессия туфайли жаҳон иқтисодиёти ҳар йили ўртача 1 триллион доллар зарар кўрмоқда.

Шунга қарамай, кўплаб давлатлар соғлиқни сақлаш бюджетининг атиги 2 фоизини руҳий саломатликни қўллаб-қувватлашга ажратади. Афсуски, кам даромадли мамлакатларда руҳий касалликларга чалинган беморларнинг 10 фоиздан камроғи зарур тиббий ёрдамни олади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.