Қариш жараёнига қарши ишлайдиган усул топилди

Қариш жараёнига қарши ишлайдиган усул топилди
Йелс университети олимлари бета-Klotho оқсили тузилиши организмдаги инсулинга нисбатан сезувчанликни назорат қилиши мумкин эканлигини маълум қилишди. Ушбу оқсилнинг сунъий равишда фаоллаштирилиши эса тўқималарнинг тез фурсат ичида қайта тиклананиши ва ўз-ўзидан узоқ умр кўришга олиб келиши мумкин.

Тадқиқотчилар Klotho оқсилининг кучли фаоллиги моддалар алмашинуви жараёнини кучайтириши, организм томонидан калорияларнинг тез фурсатлар ичида йўқотилишига олиб келишини таъкидладилар.

Хабарда айтилишича, оқсил фаоллигини оширувчи препаратлар нафақат оғир турдаги семириш ва иккинчи турдаги қандли диабетнинг олдини олиш, балки ҳужайралар фаоллигини оширган ҳолда уларнинг қайта тикланишини тезлаштириши ҳам мумкин.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ойдиной
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.