Ўзбекистонда об-ҳаво кескин совиши кутилмоқда

Ўзбекистонда об-ҳаво кескин совиши кутилмоқда
«Ўзгидромет» 8-11 ноябрь кунлари учун ишлаб чиқилган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Айтилишича, 9-11 ноябрь тунлари шимолда -5 даражагача, Устюрт платосида -8 даражагача, жануб вилоятларда нол даражагача, бошқа вилоятларда -3 даражагача совуқ бўлиши прогноз қилинган.

Марказида атмосфера босими 1035 гПа гача бўлган антициклон марказий қисмининг республика ҳудудларидан ўтиши ҳароратни сезиларли даражада пасайишига олиб келади, дея ёзади мутахассислар.

«Ўзгидромет» аввал 6-8 ноябр кунлари сел тошқинлари ёғингарчиликлар бўйича маълумот берганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.