14 феврал куни юртимизнинг айрим ҳудудларида ёмғир ва қор ёғади

14 феврал куни юртимизнинг айрим ҳудудларида ёмғир ва қор ёғади
Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 14 феврал, сешанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра:

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан бироз ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...+2 даража илиқ, кундузи +7...+9 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, бироз қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с.гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси –5...–10 даража совуқ, кундузи 0...+5 даража илиқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с.гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси –3...–8 даража совуқ, кундузи +1...+6 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с.гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража илиқ, кундузи +6...+11 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с.гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража илиқ, кундузи +4...+9 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с.гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +2...+7 даража илиқ, кундузи +6...+11 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с.гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +2...+7 даража илиқ, кундузи +7...+12 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –3...+2 даража, кундузи +2...+7 даража илиқ бўлади.

Республика тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади Ҳарорат кечаси –4...–9 даража совуқ, кундузи –3...+2 даража илиқ бўлади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.