Ўзбекистон хурмо экспортидан 57 миллион доллар даромад олди

Ўзбекистон хурмо экспортидан 57 миллион доллар даромад олди
Ўзбекистон 2024-йил январь-декабрь ойларида хорижга 85 763 тонна хурмо экспорт қилди, бу маҳсулот қиймати 57 миллион АҚШ долларига тенг бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Энг кўп хурмо экспорт қилинган давлатлар:
Россия – 64 344 тонна
Қозоғистон – 15 369 тонна
Туркманистон – 3 348 тонна
Қирғизистон – 1 747 тонна
Бошқа давлатлар – 955 тонна

Ўзбекистон хурмоси асосан Россия ва қўшни давлатларга экспорт қилинмоқда. Муттахассисларнинг фикрига кўра, экспорт географиясини кенгайтириш ва янги бозорларни ўзлаштириш келажакда бу кўрсаткични янада оширишга ёрдам беради.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.