Тошкентга трамвай қайтди

Тошкентга трамвай қайтди
Тошкент шаҳрида эски трамвай вагонларидан бири қайтарилди. Шайхонтоҳур туманидаги \"Катта Ак тепа\" маҳалласининг Гулханий кўчасида қад ростлаган ушбу трамвай янги 24 соатлик туристик кўчанинг рамзига айланади. Лойиҳанинг асосий мақсади ҳудуднинг туристик жозибасини ошириш ва хизмат кўрсатиш даражасини яхшилашдир.

Аввал Ак тепадан ўтувчи 17-трамвай йўналишида қатнаган бу вагон тўлиқ реставрация қилиниб, тарихий экспонат сифатида намойиш этилади. Бироқ ҳозирда ушбу трамвайнинг аҳволи жуда ёмон. 10 йил давомида 12-автобус паркида сақланган бу транспорт воситаси дастлаб яхши ҳолатда бўлган бўлса-да, бугунги кунда анча яроқсиз ҳолга келган.
Тошкентга трамвай қайтди
Тошкентга трамвай қайтди
Манба: Upl.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.