22 март куни об-ҳаво қандай бўлиши ҳақида маълумот берилди

22 март куни об-ҳаво қандай бўлиши ҳақида маълумот берилди
“Ўзгидромет” Ўзбекистонда 22 март, шанба куни об-ҳаво қандай бўлиши ҳақида маълумот берди. Унга кўра:

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-14 даража илиқ, кундузи 25-27 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-14 даража илиқ, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

“Ўзгидромет” шанба ва якшанба кунлари республиканинг ғарбий ҳудудларига нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши, ҳаво ҳарорати аста-секин пасайишини маълум қилганди.

Шунингдек, 23—27 март кунлари кутилаётган ёмғирли об-ҳаво сабаб, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида, сел хавфи борлигини эълон қилинганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.