Божхона жараёнлари автоматлаштирилади

Божхона жараёнлари автоматлаштирилади
Президентнинг фармонига кўра, 2026 йилгача инсон иштирокисиз божхона декларацияларини расмийлаштириш ҳажми икки бараварга оширилади, деб uz24.uz хабар берди.

Шунингдек, фармонда белгиланган:
- 2030 йилгача Жаҳон банкининг LPI индексида Ўзбекистонни камида 55-поғонага олиб чиқиш;
- 2028 йилгача божхона кўриги кўламини 21%дан 15%га камайтириш;
- 2030 йилгача сунъий интеллект асосида хавфни бошқариш тизимини икки баравар самарали қилиш.

Қолаверса, 2025 йил 1 июлдан бошлаб ветеринария ва фитосанитария соҳаларида юк ҳужжатлари электрон расмийлаштирилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.