Euronews Тошкентда янги офис очмоқда

Euronews Тошкентда янги офис очмоқда
Euronews Тошкентда янги офис очишини маълум қилди, деб uz24.uz ёзади. Компания бу ҳақда LinkedIn’даги расмий саҳифаси орқали хабар берди.

Euronews расмий веб-сайтида Тошкентдаги жамоа учун продюсер изланаётгани ҳақида эълон берилган. Унга кўра, иш бошланиши санаси — 2025 йил 1 май деб белгиланган.

Бу хабар халқаро медиа майдонида Ўзбекистоннинг мавқеини ошириш ва ахборот алмашинувини кенгайтиришда муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.