Ўзбекистонда метан нархи ошиши олдидан пропан қимматлашди

Ўзбекистонда метан нархи ошиши олдидан пропан қимматлашди
Ўзбекистонда метан нархи ошиши арафасида пропан нархи кескин қимматлашди, деб хабар берди Nova24.uz. Иқтисодчи Отабек Бакировнинг таъкидлашича, бу ҳолат олигархлар ва монополистлар томонидан нархларни сунъий равишда ошириш орқали аҳолига босим ўтказишга уринишдир.

Бакировнинг сўзларига кўра, 2024 йилда метан нархи 20% га ошганидан сўнг, АИ-80 бензини 34% га қимматлашган ва пропан нархи икки бараварга ошган. Бу ҳолатда сунъий танқислик яратилиб, нархлар кескин кўтарилган.

2025 йил 29 апрель ҳолатига кўра, пропан нархи бир ҳафтада 745,9 сўмга, яъни 14,2% га ошиб, 6014 сўмга етди. Бу нарх ошиши 1 майдан кучга кирадиган янги тарифлар ва метан нархи 39% га ошиши билан боғлиқ.

Бакировнинг таъкидлашича, олигархлар ва монополистлар бу вазиятдан фойдаланиб, пропан нархини янада оширишга уринишлари мумкин. Шунингдек, 1 майдан бошлаб утилизация йиғими оширилиши ва божсиз товар олиб кириш лимити камайтирилиши кутилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.