Бектемир туманида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди

Бектемир туманида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди
6 май куни Тошкент шаҳрининг Бектемир туманидаги «Ҳусайн Байқаро» ва «Абай» маҳаллаларида соат 09:00 дан 17:00 гача электр таъминоти вақтинча тўхтатилди, деб NOVA24 хабар берди. Бу чоралар электр ускуналарида таъмирлаш ишларини олиб бориш ва авария ҳолатларининг олдини олиш мақсадида амалга оширилди.

РЭС матбуот хизмати маълум қилишича, ишларнинг белгиланган муддатдан олдин якунланиши мумкин. Фуқаролардан келтирилган ноқулайликлар учун узр сўралди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.