Тошкентда 6–8 май кунлари Ғалаба боғи ёпилади

Тошкентда 6–8 май кунлари Ғалаба боғи ёпилади
Тошкент шаҳри Алмазар туманида жойлашган Ғалаба боғи 6 майдан 8 майгача фуқаролар учун вақтинча ёпилади, деб Kursiv Media хабар берди. Бу вақт мобайнида боғ ҳудудида жойлашган «Шон-Шараф» музейи ҳам фаолиятини тўхтатади.

Ёпилишга сабаб — 9 май куни нишонланадиган Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик ишлари. Бу даврда боғ ва музейга янги экспонатлар олиб келинади, шунингдек, ҳудудда тозалаш ва дезинфекция ишлари амалга оширилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.