Ўзбекистонда ҳарорат +40°С гача кўтарилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳарорат +40°С гача кўтарилиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 6 май куни ҳаво ҳарорати +33…+38°С атрофида бўлиши, айрим ҳудудларда +40°С гача кўтарилиши кутилмоқда, деб Kursiv Media хабар берди. Шимолий ва чўл ҳудудларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача етиши мумкин.

Тошкентда ҳаво ҳарорати +36°С гача, шамол тезлиги 3–8 м/с бўлиши кутилмоқда. Тогли ҳудудларда ҳарорат +23…+28°С атрофида бўлади.

8 майдан бошлаб ҳарорат пасайиши кутилмоқда. 9 май куни айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши мумкин.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.