Ўзбекистонда гилос нархи 70%га ошди

Ўзбекистонда гилос нархи 70%га ошди
Ўзбекистонда гилос нархи кескин кўтарилди — бор-йўғи бир ҳафта ичида нарх 70%га ошиб, 1 кг учун 17 000 сўмга ($1.32) етди, деб EastFruit таҳлилий платформаси хабар берди.

Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, нархнинг бу қадар тез ўсишига асосий сабаб — хорижий бозорларда, айниқса Россия, Беларусь ва Сербиядан бўлган харидорларнинг юқори талабидир.

2025 йил 23 май ҳолатига кўра:
• Ўртача улгуржи нарх — 17 000 сўм/кг
• 2023 йилда — 8 000 сўм/кг
• 2021 йилда — 10 000 сўм/кг

Қизиғи шундаки, бу йил гилос мавсуми одатдагидан камида бир ҳафта эртароқ бошланган. Аммо, ўтган йилларга қараганда нарх анча юқори. Ҳосил миқдори жуда ўзгармаган бўлса-да, Европа бозоридаги совуқлар туфайли гилос ва олчалар етишмаслиги кузатилган ва бу эса Ўзбекистон гилосига бўлган талабни кескин оширган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.