Ўзбекистон ва Хитой ягона йўл стандартларини яратади

Ўзбекистон ва Хитой ягона йўл стандартларини яратади
Ўзбекистон ва Хитой йўлсозлик соҳасида ягона стандартлар тизимини яратиш ҳамда инновацион материаллар ишлаб чиқиш бўйича келишув имзолади, деб хабар берди Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Kursiv манбасига таяниб.

Ҳужжат Ўзбекистон Автомобиль йўллари қўмитаси делегациясининг Хитойга ташрифи доирасида имзоланди. Томонлар йўл хўжалигини рақамлаштириш бўйича ишларни ҳам бошлашга келишиб олди.

Келишув соҳанинг илмий-техникавий салоҳиятини ошириш ҳамда халқаро стандартларга мувофиқ ривожланишини таъминлашга қаратилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.