Ўзбекистонда бозор хизматлари ҳажми 12,6%га ошди

Ўзбекистонда бозор хизматлари ҳажми 12,6%га ошди
2025 йил январь–апрель ойларида Ўзбекистонда бозор хизматлари ҳажми 290,3 трлн сўмдан ошди, деб хабар берди Давлат статистика қўмитаси Kursiv нашрига.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 57,4 трлн сўм ёки 12,6%га кўпроқдир.

Май ойи бошига келиб, аҳоли жон бошига тўғри келувчи бозор хизматлари ҳажми 7,7 млн сўмни ташкил этди — бу ўтган йилга нисбатан 10,4%га кўпдир.

Жами хизматлар ҳажмининг 54,5%и кичик бизнес субъектларига тўғри келди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.