Ўзбекистон Президенти ва Италия Бош вазири дарахт ўтқаздилар

Ўзбекистон Президенти ва Италия Бош вазири дарахт ўтқаздилар
Президент Шавкат Мирзиёев ва Италия Бош вазири Жоржа Мелони Самарқанддаги Конгресс маркази хиёбонида рамзий тарзда эман дарахти ўтқазиш маросимида иштирок этдилар.

Бу қадриятли ташаббус Ўзбекистон билан Италия ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлашга бўлган қатъий ният ҳамда икки халқ ўртасидаги дўстлик ва ўзаро ҳурмат рамзи сифатида қайд этилди.

Ташриф доирасида Жоржа Мелони Самарқанднинг бетакрор тарихий ёдгорликларини томоша қилди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев эса ташрифни якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.