Ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

Ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
“Ўзгидромет” 16 июнь, душанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра:

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-24 даража, кундузи 36-38 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 38-43 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-28 даража, кундузи 39-44 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 33-38 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-28 даража, кундузи 39-44 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 35-40 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 12-17 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.

“Ўзгидромет” тезкор гидрометеорологик ахборотида 16—19 июнь кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилаётганини маълум қилганди. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ёзнинг жазирамасида қандай кийиниш кераклиги бўйича бир неча тавсиялар берганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.